Олмалиқ шахар хокими презентация

Слайд 2

Хусусан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 151 млн.400 минг сўмни

ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,9 фоизга юқори.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо ҳажми 9,6 млн.сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,7 фоизга бажарилган.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестициялар ҳажми 13,7 млн.сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,0 фоизга юқори

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш кўрсаткичи 14,0 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,0 фоизга юқори.

Вақтинча ишлаш учун хорижга кетганларнинг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонидаги улуши 5,7 фоизга тенг. 1555 нафар хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,1 фоизга юқори.

Слайд 3

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми 5,1 минг АҚШ долларни ташкил

этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 фоизга юқори.

Олмалиқ шаҳар “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги собиқ “Уй-қурилиш комбинати”нинг 11,4 гектар майдонида Олмалиқ Кичик саноат зонаси ташкил этилган.

Ҳозирги кунда ушбу КСЗ ҳудудига умумий қиймати 27 млрд 287 млн.сўм инвестиция ҳисобидан амалга оширилувчи 243 та янги иш ўрни яратилишини кўзда тутувчи 7 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, ундан 3 та лойиҳа ишга туширилган.

Слайд 4

Шаҳарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 2020 йил давомида жами 1 681 нафар фуқаро

жалб қилиниб, улардан 1 193 нафари аёллар, 419 нафари - 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. Ушбу фуқароларга жами 1 млрд. 860 млн. сўм маблағ ажратилган.

Бундан ташқари бугунги кунда шаҳардаги 477 та (237 та 2 ёшгача боласи бўлган оилалар, 80 таси 14 ёшгача боласи бўлган оилаларга, 160 та моддий ёрдам) кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинланган ва тўлаб борилмоқда

Шаҳар маҳаллий бюджетининг 11 ойлик харажатлар режаси 112 млрд 213 млн 882.5 сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 105 606 829.1 минг сўмга бажарилган бўлиб, аниқланган режага нисбатан 94.1 % ни ташкил қилади.

Имя файла: Олмалиқ-шахар-хокими.pptx
Количество просмотров: 29
Количество скачиваний: 0