Китоб – тафаккур гулшани презентация

Содержание

Слайд 2

Китоб ва Тарих

Бундан бир неча минг йиллар илгари бобилликлар, сурияликлар ва бошқа

қадимги дунё халқлари китоб сифатида сополдан фойдаланишган экан. Хитойда эса дастлабки китоблар бамбук дарахтидан ишланган пластинкалардаги битиклар бўлган. Кейинчалик хитойлар шойига ёзишни, милоднинг I асрида эса қоғозга ёзишни ихтиро қилишди. Қадимий маданият бешикларидан бири Мисрда дастлабки матнлар тош бўлакчаларига ўйиб ёзилган бўлиб, кейинчалик папирус ихтиро қилинди. Папирус жаҳон маданияти ривожининг юксак намуналаридан бири сифатида инсониятга узоқ вақт мобайнида хизмат қилди. Эрамиздан аввалги иккинчи асрда Пергам (ҳозирги Туркиянинг Бергам шаҳри)да ҳайвонларнинг терисидан ёзув учун янги маҳсулот - пергам (пергамент) ихтиро қилинди

Слайд 3

Қадимги китоблар

Слайд 4

 

Китобсиз уй – қалбсиз танага ўхшайди.
Цицерон 
Яхши китоб ўқиб лаззатланмаган инсонни у хоҳ эркак

ёки аёл бўлсин, соғлом дейиш хато.
Жейн Аустин

Слайд 5

Саводли бўла туриб китоб ўқимаган кишининг саводсиздан фарқи йўқ.
Марк Твен

Мен доимо жаннат кутубхонага

ўхшаган жой бўлса керак, деб ўйлайман.
Жорж Луис Борхес

Слайд 6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 январь куни «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини

ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди

Мамлакатда бугунги кунда 1677 полиграфия корхонаси ва 118 нашриёт рўйхатга олинган, Миллий кутубхона, 14 та вилоят ахборот-кутубхона марказлари ва таълим муассасаларининг 200 га яқин ахборот-ресурс марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Слайд 7

Дунёнинг энг йирик 10 кутубхонаси

10. Россия фанлар академиясининг Илмий ахборот институти кутубхонаси

(Москва, 14,2 миллионта нашр) 
Федерал аҳамиятга эга. РФА ва бошқа муассасалар илмий ходимлари, ўқитувчилар, аспирантлар ва битирувчи талабалар учун кутубхона-ахборот ва маълумотнома-библиография хизмати кўрсатади. Бу ерда славян тилларидаги энг катта китоблар йиғиндиси, Миллатлар лигаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳужжатлари, АҚШ, Англия, Италия парламентларининг ҳисоботлари сақланади. 69 мамлакатдаги 874 та ҳамкори билан китоб алмашинувини йўлга қўйган. 

Слайд 8

Гарвард университети кутубхонаси (Кембридж, 16 миллионта нашр)
1638 йилда асос солинган, АҚШнинг энг катта

академик кутубхонаси ҳисобланади. Асосий мақсади – илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва талабаларнинг таълим олишига кўмаклашиш. Университет ўқитувчилари ва талабаларининг илмий лойиҳаларини молиялаштиради. 

Слайд 9

Немис миллий кутубхонаси (Франкфурт, Лейпциг, Берлин, 25 миллионта нашр)
1912 йилда асос солинган. Асосий

мақсади – бутун дунёда немис тилида чоп этилган нашрларни йиғиш ва сақлаш. Халқаро кутубхона стандартларини ривожлантиришда катта роль ўйнайди. Йиллик бюджети 42,2 миллион еврога тенг. 

Слайд 10

7. Россия фанлар академияси кутубхонаси (Санкт-Петербург, 26 миллионта нашр)
1714 йилда асос солинган, Россиядаги

илк оммавий давлат кутубхонаси. 1988 йилда келиб чиққан ёнғинда 400 мингдан ортиқ китоби ёниб кетган. Ёнғиндан кейинги 10 йил ичида 900 жилд асарни тиклашга муваффақ бўлинган, холос. 

Слайд 11

6. Канада миллий кутубхонаси ва архиви (Оттава, 26 миллиондан ортиқ нашр)
2004 йилда Канада

парламенти томонидан ташкил этилган. Мамлакат тарихи, маданияти, ижтимоий ва сиёсий ҳаётига оид материаллар сақлаш учун қабул қилинади. Кутубхона директорининг мақоми вазир ўринбосари мақомига тенг. 

Слайд 12

5. Хитой миллий кутубхонаси (Пекин, 27,8 миллионта нашр)
1909 йилда асос солинган, Хитойнинг бош

ва Осиё қитъасининг энг йирик кутубхонаси. Умумий майдони 250 минг квадрат метрга тенг учта бинода жойлашган

Слайд 13

4. Россия давлат кутубхонаси ( Москва, 44 миллионта нашр)
1862 йилда асос солинган, Россиядаги

энг йирик оммавий кутубхона. Босма нашрларнинг мажбурий нусхалари айнан шу ерда сақланади. Барча, жумладан, хорижликлар учун ҳам очиқ. 

Слайд 14

3. Нью-Йорк оммавий кутубхонаси (Нью-Йорк, 53 миллионта нашр)
1895 йилда асос солинган, хусусий нотижорат

ташкилот. Давлат ва хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Ушбу кутубхона хизматидан йилига 18 миллион киши фойдаланади

Слайд 15

2. Британия кутубхонаси ( Лондон, 150 миллион нашр)
1972 йилда Британия парламенти томонидан ташкил

этилган. Мамлакатда босилган ҳар бир босма маҳсулот мазкур кутубхонага юборилади. Бу ерда Леонардо да Винчи қўлёзмалари, буддавийларнинг кўҳна битиклари сақланади. Кунига 16 минг кишига хизмат кўрсатади.  

Слайд 16

1. Конгресс кутубхонаси (Вашингтон, 155 миллиондан ортиқ нашр)
Дунёдаги энг катта кутубхона. 1800 йил

24 апрелда асос солинган. Аввалига ундан фақатгина президент, вице-президент, сенат ва конгресс аъзолари фойдалана олган. 470 тилда 30 миллиондан ортиқ китоб, 58 миллионта қўлёзма сақланади.

Слайд 17

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Слайд 18

1870 йилда асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон «Илмий-тадқиқот фаолиятини

такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат кутубхонаси ва Республика илмий-техника кутубхонаси негизида ташкил қилинган

Ҳозирги кунда кутубхона фонди жаҳоннинг 75 тилларидаги деярли 10 млн. нусхага етган.

Имя файла: Китоб-–-тафаккур-гулшани.pptx
Количество просмотров: 23
Количество скачиваний: 0