Маданиятшунослик фанидан презентация

Содержание

Слайд 2

Мавзу: Архаик (ибтидоий)
маданият
Режа:
1. Маданиятнинг вужудга келиши. Маданий даврлар тушунчаси. Ибтидоий

жамиятнинг шаклланиши ва социал тузилиши.
2. Ибтидоий маданиятнинг ўзига хослиги. Илк диний тасаввурлар.
3. Ибтидоий санъат. Ўзбекистон худудидаги архаик маданият ёдгорликлари.

Слайд 3

4.Қадимги Шарқ дунёқарашининг ўзига хослиги.
5.Қадимги Месопотамия ва Миср маданияти.
6.Қадимги Хиндистон ва Хитой маданияти.
7.Антик

маданият: Қадимги Юнонистон ва Рим

Слайд 4

Ибтидоий жамоа тузуми маданияти ёки архаик маданият инсоният тарихида энг узоқ давом

этган давр бўлиб, инсониятнинг кейинги ривожланиши ва тараққиёти учун замин ва асос бўлиб хизмат қилган.
Бундан 40 минг йил илгари ибтидоий жамоа тузуми вужудга келган бўлиб, у эрамиздан аввалги 4 минг йилликкача давом этди. Архаик ёки ибтидоий маданият палеолит давринингсўнгги палеолит(э.а. 40-10 минг йилликлар), мезолит (э.а. 10-6 минг йилликлар) ва неолит (э.а. 6 - 4 минг йилликлар) даврларини ўз ичига олади.
Сўнгги палеолит даврида ибтидоий одамлар моддий ҳаётида бир қанча ўзгаришлар юз берди. Меҳнат қуроллари анча такомиллашди, уларга ишлов бера бошладилар. Одамлар энди катта-катта ҳайвонларни овлай бошладилар, уй-жой қура бошладилар, ҳайвонларнинг терисига ишлов бериб, кийим тикишни ўзлаштириб олдилар.
Амалий билимлар. Одамнинг табиат билан жуда оғир курашда меҳнат қуроллари жуда мураккаблашиб ва такомиллашиб борган; бунда сўйил таёқлар ва қўпол тарашланган тош парчаларидан камон ва ўқлар, силлиқланган тош болталар, суяк ва металлардан фойдаланиш, жуда оддий дастгоҳларгача ривожланиш йўли босиб ўтилган. Одамлар сунъий ўй – жойлар қуришга аста – секин ўта боришган.

Слайд 5

Энг қадимий одамларнинг савияси ўз меҳнатининг ривожланиши даражасига мувофиқ келган. Тафаккур ва нутқнинг

келиб чиқиши ҳақида совет олимлари орасида 2 хил фикр бор; Л.Л.О. Пуников ва Спиркин А.Г. – ақл ва аниқ нутқ мустье яъни неандартал одам даврида пайдо бўлган дейдилар.
2. Бунах В.В ва Панфилов В.З эса питекантроп ва синантропларда абстракт тафаккур бўлган дейдилар. Абстракт тафаккур ва нутқ пайдо бўлишида табиий нутқда буюмларга нисбатан номлар бўлган. Хислар, муносабатлар ва қаттиқ ҳаракатларни билдирувчи сўзлар бўлмаган. Ибтидоий сўзларда турдош номлардан кўра кўпроқ атоқли отлар бўлган. Тафаккур билан маҳкам боғланган тил ноаниқ товуш тилидан бошлаб то уруғларнинг, кейинчалик қабилаларнинг аниқ тилларига қадар узоқ тараққиёт йўлини ўтди. Қабилаавий тиллар ўрнини синфий жамиятда халқларнинг тиллари эгаллади. Неолит охири ва металлар асрининг бошларида қардош тиллар оилалари таркиб топди:
Хинд – европа тиллари оиласи (хинд, эрон, славян, герман, роман, кельт тиллари)

Слайд 6

Турк – монгол тиллари (Марказий Осиё).
Хитой – Тибет (Шарқий Осиё, Хитой, Тибет, Вьетнам,

Бирма).
Семит – ҳамит тиллари (Шимолий ва Марказий Африка Арабистон).
Фин – угор тиллари (фетрлар, финлар, эстонлар, кареллар ва б).
3. Санъат. Одам тасвирий фаолиятининг дастлабки кўринишлари. Сўнгги палеолит даврида санъат вужудга келди ва ривожланди. Тасвирий санъатда тош, лой, дарахт, суяк, ҳайвонларнинг шоҳларига расмлар чиза бошладилар. Асосан инсон овлайдиган ҳайвонлар – мамонт, кийик, айиқ, қўтос, от, шеърнинг тасвирини чизганлар. Одамнинг расмини чизмаганлар. Чизганда ҳам аёл кишининг тасвирини чизганлар. Кейинчалик ҳайвонларни ҳаракатда, турли холатларда, рангли қилиб тасвирлаганлар. Мезолит даврига келиб санъатда ўзгаришлар юз берди. Энди ҳайвонлар тасвири билан бирга одамнинг тасвири ҳам анча кўпайди. Ов манзараси, асал йиғиш, ҳарбий тўқнашувларда энди эркакларнинг тасвирини чиза бошладилар.
Неолит даврида – нақшланган пирамида буюмлар ишлатилган. Ибтидоий одамлар музика асбобларининг ҳамма турларини: урма мўзика асбоблари, пуфлаб чаладиган асбоб лари, торли чолғу асбобларини яратган.

Слайд 7

Ибтидоий дин шакллари:
Тотемизм – ҳайвонлар, ўсимликлар билан қариндошлик хиссиётини
англаш.
Анимизм («руҳ») – дунёда

руҳлар, жонлар шаклидаги.
Марказий Осиёда илк маданият
Марказий Осиё кишилик жамиятининг энг қадимги ўчоқларидан бири ъисобланади. Археологик қазилмалар бу ерда миллион йиллардан буён кишилар яшаб келаётганлигини кўрсатади. Фарғона водийсида - Сўхнинг Селуньур ьоридан топилган ашёи далиллар аждодлари мизнинг қадимги маконлари қанақа бўлганликлари, фикрлаш ва турмуш тарзи, маoнавияти хусусиятлари тўьрисида маoлум тасаввурлар хосил қилишга имкон беради.
Тарихчиларнинг ёзишича, бундан беш - олти минг йил бурун Марказий Осиёда деҳқончилик ва чорвачилик юзага келган, тўрт минг йиллар аввал шаҳар маданияти таркиб топган, кишиларнинг теварак-атрофга нисбатан маoнавий қизиқишлари юзага келган. Марказий Осиё ҳудудида топилган Анов ва Номозгоъ (Туркманистон), Сополлитепа (Ўзбекистон) маданияти каби кўплаб ёдгорликлар бунинг тўла исботидир

Слайд 8

. Бинобарин, Марказий Осиё худуди одамзотнинг илк аждодлари макон топган минтақалардан биридир.
Эрадан олдинги

икки мингинчи йилларнинг бошларида Суьдиёна, Хоразм, Чоч, Паркана сингари қадимги вилоятларда деҳқончилик ва шаҳар ъунармандчилиги қарор топган, “бу деҳқончилик воъаларини ўраб олган дашту адирларда яшовчи чорвадор ҳалқлар саклар номи билан машъур бўлиб, уларнинг воъа халқлари тили, дини келиб чиқиш илдизлари бир, урф-одатлари бир-бирига яқин, улар ташқи душманга биргалашиб курашган, қавму қариндош, қуда-анда бўлиб яшашган, бир дарёдан сув ичишган, биргалашиб Ўрта Осиёнинг қадимги маданиятини яратгандир”.

Слайд 9

Кишилик жамияти тараққиёти тарихи кўрсатадики, даставвал тирикчиликнинг табиий манбаларини табиатнинг ўзи берган ноз-неoматлар

ташкил этган. Замонлар ўтиши билан кишиларнинг табиат ҳодисаларига нисбатан фаол муносабатлари, унинг сирларини ўрганишлари оқибатида табиатга бўлган қарашларида холис бўлиш туйьулари ва қадриятлари шаклланган, эндиликда табиат нарсаларини қайта ишлашга эътиёж таркиб топа бошлаган. Бу жараённинг чуқурлашуви туфайли меҳнат соъасида тақсимланиш ҳолатлари юз беради, деҳқончилик, сўнгра чорвачилик кашф этилади. Бу эса инсоннинг табиатга бўлган қарамлигига бутунлай чек қўяди. Бу улкан ўзгаришлар ибтидоий жамоа тузумининг янги тош (неолит) даврида юз беради. Бу жараён айни вақтда инсоннинг табиатга маoнавий муносабати ифодаси, маданиятнинг юзага келиши даври ҳамдир, шу сабабли тарихий китобларда бу тарихий ўзгариш “неолит даври инқилоби” деб ҳам юритилади.
Агар шу нуқтаи назардан фикр юритадиган бўлсак, бу сифат ўзгаришлари Марказий Осиё ҳудудларида ҳам ўзига хос содир бўлади. Чунончи, Марказий Осиёнинг жанубий минтақаларида эрамиздан олдинги бешинчи минг йилликда, Марказий ва шимолий ҳудудларда эса эрамиздан олдинги учинчи минг йилликда рўй беради. Жанубий минтақалардаги бу жараён Жойтун маданияти номи билан; кейингиси эса Калтаминор маданияти номи билан тарихга кирган.

Слайд 10

Жойтун маданияти. Жойтун маданияти ўз ичига Туркманистон ҳудудидаги Копет-Доь билан Қорақум оралиьидан топилган

Жойтун, Найзатепа, Бами каби ибтидоий манзилгоъларнинг умумий тизимини олади. Жойтун маданияти милоддан олдинги 6-5 минг йилликда деҳқончилик ишлаб чиқариши ривожланган марказлардан ъисобланади. Бу ерда қадимги одамларнинг манзилгоълари бўлмиш уй қолдиқлари топилган. Уйлар сомонли гуваладан қад кўтарган бўлиб, мутахассисларнинг ёзишича, 5-6 кишидан иборат оила аoзолари яшашига мўлжалланган. Бу оилада истиқомат қилувчилар чақмоқ тошлар ва суякдан меҳнат қуроллари ясашган (ўроқ, пичоқ, қирьич, игна, тешгич ва ъ.к.). Археологик қазилмалар туфайли сопол идишлар, тош ва лойдан ясалган аёллар ъайкалчалари, тумор, тақинчоқ ва шунга ўхшаш буюмлар топилган.
Жойтун маданияти таркибида маданий ўсимликлар, буьдой, арпа ва шунга ўхшашлар, уй ва ёввойи ъайвонларнинг суяклари ўрин олган. Демак, жойтунликлар деҳқончилик, чорвачилик билан шуьулланганлар, асосан шохли қорамол, қўй-эчкилар бу ерда маданийлаштирилган. Жойтун (“Жойи тун”) маданияти ёдгорликлари энг қадимий бўлиб, Марказий Осиёнинг бошқа минтақаларида бундай ёши катта манзилгоъ учрамайди.

Слайд 11

Калтаминор маданияти. Ўзбекистон ҳудудида эрамиздан олдинги 4-2 мингинчи йиллик даврига оид археологик манзилгоъ

бўлиб, ўзида Амударёнинг қадимий ўзани номини ифода этади. Калтаминор маданиятининг энг муъим манзилгоъи Жонбос-4 ъисобланади. Бу ерда чақмоқтошдан ясалган минглаб меҳнат қуроллари, ъайвон суяклари, сопол парчалар топилган. Калтаминор маданияти жамоалари сопол ишлаб чиқаришда устаси фаранг эдилар (Қаралсин: Асқаров А. Ўзбекистон тарихи, - Тошкент, 1994, 49-бет). Идишни мустаъкам қилиб тайёрлашда лойга янтоқ ва қамишнинг кули қўшилган. Бундан ташқари, калтаминорликлар балиқ ови билан ҳам кенг шуьулланганлар, шунингдек, уларнинг ёввойи чўчқа, жайрон ва оъулар билан ов қилганлари ҳақида ҳам маълумотлар сакланиб қолган. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, калтаминорликлар данаклар йиьиш, (айниқса жийда данаги териб сақлашган) уларни кўпайтиришга катта эътибор берганлар.

Слайд 12

Калтаминордан топилган балиқ, ёввойи чўчқа, буьу, қирьовул, сув қушлари суяклари, ўрдак, ғоз тухуми

пўчоқлари, ёввойи жийда данаклари, тошдан ясалган турли хил кескир асбоблар орасида Ъинд океани чиьаноқлари учрайдики, бу ўша даврда калтаминор кабилаларнинг халқаро алоқаларини кўрсатади. Бундай ашёлар Қозоьистон, Сибирp ҳудудларига ҳам тарқалган.
Замонбобо маданияти. Бухоро вилояти худудидан топилган мазкур манзилгоъ эрадан аввалги икки мингинчи йилликнинг биринчи ярмида, яъни бронза даврида яшаган уруь жамоалар маданий ҳаётини ўзида гавдалантиради. Академик А.Асқаров томонидан олиб борилган қазилмалар натижасида Замонбобо манзилгоъида яшаган кабилалар асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуьулланганликлари аниқланган. Бу ердан топилган қабрлар ўша замон кабилаларининг урф-одатлари ҳақида маълумот беради. Қазиб олинган 40 дан ортиқ қабрни ўрганиш шуни кўрсатадики, ўликлар лаъадларда ъатто учталаб, яъни эркак, аёл ва бола биргаликда дафн қилинган

Слайд 13

. Қабрга марҳумнинг турли буюм ва қуроллари ҳам қўйилган. Эркаклар қабрида кўпроқ чақмоқ

тошдан ясалган буюмлар бўлиб, аёлларникидан эса хилма-хил тош мунчоқлар, маржонлар, ойна буюмлар ўрин олган.
Замонбобо маданияти қадимги кабилаларнинг моддий ишлаб чиқариш соъасидаги меҳнат куникмалари, фаолияти жараёни, шунингдек, ўзига хос урф-одатлари, маросимлари тўьрисида маълумот беради.
Сополлитепа маданияти. Сополлитепа маданий ёдгорлиги бронза даврига хос бўлиб, деҳқончилик хўжалиги билан шуьулланадиган жамоанинг ҳаётини акс эттиради. Бу жамоалар асосан ишлаб чиқариш эътиёжлари туфайли биргаликда ҳаёт кечиришган. Сополлитепа маданияти таркибида темирчилик, кулолчилик, заргарлик, тош ва ёьочга ишлов бериш, тўқимачилик каби ъунарлар алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистоннинг жанубидан топилган бу ёдгорликлар ҳақида қуйидагича маълумотлар мавжуд: “Сополлитепада 8 та катта оила жамоалари оқсоқоллари бўлиб уларни олий орган кенгаши бирлаштиради. Оқсоқоллар кенгаши қўлида диний ва дунёвий ъокимият бирлашган. Ишлаб чиқариш жамоаларини ташкил этган оилалар жамоаси ўз хусусий мулкига эга бўлган. Бошқарув тизимида ъалоллик, фидойилик, демократик принциплар ъукмронлик қилган”. (Қаралсин: Асқаров А. Юқоридаги асар, 100-101-бетлар). Демак, Сополлитепа маданияти нафақат моддий, балки шу билан бирга маoнавий маданиятнинг дастлабки соъалари бўйича ҳам малумот беради.

Слайд 14

Демак, Марказий Осиёда ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ дастлабки меҳнат тақсимоти таркиб топган, овчилик

ва балиқчилик, кейинчалик чорвачилик билан деҳқончилик пайдо бўлган. Деҳқончилик дастлаб тошқин сувлардан фойдаланиш асосида тоьларнинг ёнбаьирларида, сойлик жойларда ривожланган. Сунoий суьоришга асосланган деҳқончиликнинг ўсиши қўшимча ишчи кучига эътиёж туьдириб, қулдорлик муносабатларини тезлаштиради.
Қадимги Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги билан бирга шаҳарлар ҳаёти, ъунармандчилик, кончилик ва бошқалар ҳам тараққий этган. Мароқанд (Самарқанд), Кирополp (ҳозирги Ўратепа) ва бошқалар шулар жумласидандир. Археологик қазилмалар ва ёзма манбалар аҳолининг конларда ишлаганини, мис ва темир эритиш билан, металлардан турли хил ъарбий ва меҳнат қуроллари ясаш билан, кемасозлик, тўқимачилик, бинокорлик, заргарлик ва бошқалар билан шуьулланганлиги, савдо-сотиқ ишлари олиб борганлигини кўрсатади. Шу билан бирга, аҳоли, хусусан, Фарғона водийсидаги аҳоли нефтдан ҳам фойдаланган.
Марказий Осиё халқлари маoнавий маданиятига чуқур таoсир этган манбалардан бири Зораастризм динининг муқаддас китоби “Авес-то” (“Овасто”) ъисобланади. Айтиш мумкинки, “Авесто” нафақат Марказий
Осиё, балки Озарбайжон, Эрон халқларининг қадимги давридаги иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, диний эътиқодлари, урф-одатлари, борлиқ ҳақидаги тасаввурлари, ёзув маданиятларини ўрганишда ягона манбадир.

Слайд 15

Дажла ва Фрот (Тигр ва Ефрат) дарёлари хавзасида яратилган маданият бир қанча халқлар

ижодий фаолиятларининг натижаси бўлиб, улар адабиёт, фан, қурилиш иши ва санъат соҳаларидаги ютуқлари билан ўзаро бир – бирларини бойита борганлар.
Бир қанча ҳолларда шумерликлар ва аккадлар ва уларнинг шимолий авлодлари бўлган осурлар, шунингдек, аморийлар ҳам катта ҳисса қўшганлар.
Бобил юксалган замонда бу комплекс маданият Бобил маданияти деган умумий ном олган. Юқорида айтилгандек шумерлар бошқа халқларга қўшилиб, аралашиб кетишган, аммо уларнинг мероси семит халқларига шунчалик кучли таъсир кўрсатганки, Бобил маданияти ҳақида эмас, балки Шумер – Бобил маданияти ҳақида гапириш тўғрироқ бўлади.

Слайд 16

Юз мингларга миххат ёзувлари, асосан сопал тахталарга ёзилган, қисман сопол тахталарга ва металл

буюмларга ўйиб ёзилган текстлар бизнинг замонгача етиб келган. Шу туфайли биз Иккидарё оралиғи халқларининг адабий ва илмий ижоди билан етарли даражада аниқ ва муфассал танишиш имкониятига эгамиз. Бу ижодда ҳам диний – мифологик тафаккур секин ва бора – бора бартараф қилина борган, аммо, шу билан бирга, ўзил – кесил йўқотилган.

Слайд 17

. Дин. Ибтидоий жамоа замонларида одам атрофдаги табиатдан устунликни ҳам сезмаган, ўзни унинг

эгаси деб хисобламаган ва ҳайвонот дунёсидан ҳали ажралиб чиқмаган эди. Ҳар бир уруғ ёки қабила ўзининг насл – насабини қандай бўлмасин бир ҳайвон, қуш, балиқ ва ҳатто бирон ҳашорат билан боғлаган.. Қулдорлик давлати шароитида худоларнинг кўпчилиги антропоморфик (одамсимон) қиёфага кирган.
Иккинчи томондан матриархатнинг патриатхат билан алмашиниши диний идеологияда ўз аксини топган.
Энг қадимий замонларда аёл худолар, афтидан устунлик ролини ўйнаган бўлсалар керак. Ибтидоий сув офати маъбуда Тнамай шаклида тасаввур этилганлиги бежиз эмасдир. Кейинчалик, коҳинлар диний тасаввурларни системага солган ва Пантеон вужудга келтирилган (ҳамма худоларга атаб ибодатхона қурилган) бир вақтда ундаги хуқуқларнинг кўпчилиги эркакларда эканлиги маълум бўлади.
Маъбудалар эса гарчи самовий кенгашда иштирок этсалар ҳам, аммо бунда иккинчи даражали роль ўйнайдилар.
Шундай қилиб, патриатхат принциплари диний соҳада ҳам, гарчи бир мунча кечикиб бўлса ҳам ғалаба қозонади.

Слайд 18

Икккидарё оралиғида қадрланган худолар сони жуда кўп бўлган. Ҳар бир шаҳар, ҳар қайси

шаҳар маҳалласи, ҳар бир каттароқ қишлоқ ўзининг хомийсига эга бўлган. Бир хил худолар бутун мамлакатда иззат қилинган, бошқалари маҳаллий худолар хисобланган. Табиатдаги қонуниятлар, ҳодисалар худди хўжалик ҳаётидаги ўзгаришлар каби худолар ҳаётидаги воқеалар билан изоҳланади.
Қадимги шумерликлар космогония (оламни пайдо бўлиши қадимги таълимот). концепциясига биноан, улкан аёл қиёфасидаги бирламчи стихияси бўлган. Океан тагида ғоят катта тоғ шаклида қаттиқлик пайдо бўлган, осмон худоси АН унинг чўққиси ҳисобланган, гардишсимон ясси таги эса ер маъбудаси КИ деб тасаввур этилган

Слайд 19

Мардухнинг (ёш бўлишига қарамай) обрўсини кўтариш мақсадида, ўз худосининг кўрсатган алоҳида хизматлари туфайли

бошқа худолардан устунлиги ҳуқуқини асослаб бериш ниятида янги афсона тўқиб чиқарадилар. Афсонага кўра океан маъбудаси Тиамат Бобил ривоятида ёвуз ва йиртқич баҳайбат рўдапо махлуқ қилиб тасвирланган. У ўз заминида юзага келган барча худоларни йўқ қилишга уринади. Худолар ичида энг жасур ва дов юраги бўлган Мардух жангга кириб Тиамат устидан ғалаба қозонади. Шундан кейин ёш худо кучдан тойган рўдапони осонгина мағлубиятга учратган ва унинг танасини устки қисмидан осмонни, пастки қисмидан эса ерни яратган. Сўнгра ҳамма вужудларни бунёдга келтирган.
Имя файла: Маданиятшунослик-фанидан.pptx
Количество просмотров: 139
Количество скачиваний: 0