Tadbirkorlik faoliyati, uning rivojlanish shart-sharoitlari презентация

Содержание

Слайд 2

Тадбиркорлик – бу товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган манфаатли ишлаб чиқариш

фаолиятини ташкил этишдир.
Тадбиркорлик фаолиятининг асосини мулкчиликнинг хусусий, акционер, давлат, кооператив шакллари ташкил этади.
Тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари сифатида жисмоний шахслар (мулкдорлар ва ёлланма ишчилар), фирмалар, давлат институтлари намоён бўлишади.

Тадбиркорликнинг моҳияти
ва хусусиятлари.

Слайд 3

Тадбиркор (мулкдор) ер, меҳнат ва капитал ресурсларини товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнига

бирлаштиради.
Ёлланма ишчилар ўз манфаатларини (даромад олишни) тадбиркорлик корхонасида шартнома асосида мажбуриятларини бажариш орқали амалга оширадилар.
Давлат институтлари бевосита бозорга манфаатли таклифлар билан чиқишса тадбиркорлик фаолиятининг тенг ҳуқуқли ҳамкори ҳисобланадилар: корхоналарга давлат буюртмаларини бериш, нархларни ўрнатиш, махсус ишларни бажаришда бериладиган имтиёзлар таркиби ва ҳажмини белгилаш.

Тадбиркорликнинг моҳияти ва хусусиятлари.

Слайд 4

Якка тадбиркорлик шахсий даромад ёки фойда олишга йўналтирилган бўлади. П.Самульсоннинг таъкидлашича, ягона мулкдор

бўлиш учун ҳеч кимдан рухсат сўрамаслик лозим. Якка тадбиркор ўз номидан иш кўради ва таваккал қилади.
Жамоа тадбиркорлигида хўжалик операциялари жамоа субъектлари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун корхона ташкил этилади.

Якка ва жамоа тадбиркорлиги.

Слайд 6

Замонавий тадбиркорликнинг амал қилиши қулай ижтимоий-иқтисодий муҳит билан боғлиқ. Мазкур муҳит давлат томонидан

яратилади ва у қуйидагиларда намоён бўлади:

давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг барқарорлиги;
тадбиркорлик соҳасига молиявий ресурсларни оқиб келишига кўмаклашувчи имтиёзли солиқ режими;
тадбиркорлик инфратузилмасининг ривожланиши: инновация марказлари; янги иш бошлаётган тадбиркорларга ёрдам кўрсатувчи махсус фирмалар; бошқарув, маркетинг, реклама масалалари бўйича маслаҳат марказлари; тадбиркорларни тайёрловчи курслар ва мактаблар;
интеллектуал мулк ҳуқуқини самарали ҳимоя қилувчи тизимларни ишлаб чиқиш, жамоатчиликнинг тадбиркорлик фаолиятига ижобий муносабатини шакллантириш.

Слайд 7

2. Тадбиркорликнинг турлари.

Слайд 9


тўлиқ ўртоқлик жамияти;
масъулияти чекланган жамият;
коомандит (аралаш) ўртоқлиги;
акционер жамият.

Жаҳон амалиётида тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари:

2.

Тадбиркорликнинг турлари.

Слайд 10

Тўлиқ ўртоқлик жамияти. Тўлиқ ўртоқлик жамияти мулкдорларнинг бошқарувдаги тўғридан-тўғри қатнашувига асосланган корхонани ташкил

этиш шакли ҳисобланади.
Тўлиқ ўртоқлик учун хос хусусиятлар:
ўртоқлик мажбуриятлари бўйича барча аъзоларнинг чекланмаган масъулияти;
аъзоларнинг биргаликдаги мулки;
ташкилий структуранинг барқарор эмаслиги.

Слайд 11

Масъулияти чекланган жамият – бу корхонани ташкил этишнинг шундай шаклики, унда ҳар бир

қатнашчи корхонанинг устав капиталига муайян пай бадали киритади ва ўз ҳиссаси доирасида чекланган масъулиятга эга бўлади.
Масъулияти чекланган жамиятга хос хусусиятлар:
ўз мажбуриятлари бўйича мулки доирасида жавобгарлик, чунки аъзолар фақат бадаллари доирасида жавобгарликка масъулдирлар;
юридик шахс мақомига эга эканлиги;
фаолиятининг давлат томонидан акционер қонунчилик меъёрларига мувофиқ тартибга солиниши.

Слайд 12

Коомандит (аралаш) ўртоқлиги. Коммандит ўртоқлиги корхонани ташкил этишнинг шундай шаклики, унга мувофиқ чекланган

ва чекланмаган маъсулият биргаликда қўлланилади.
Коммандит ўртоқлигида икки турдаги қатнашчи мавжуд – коммандитлар (мажбуриятлар бўйича ўз бадаллари доирасида жавоб беришади) ва тўлиқ ўртоқлар (барча мулк бўйича жавоб беришади).

Слайд 14

Акционер жамият тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида жаҳон амалиётида XVII асрнинг охирларида пайдо бўлган

ва ривожланган бозор иқтисодиётида жуда кенг тарқалган.
Акционер жамият – бу маблағлари акцияларни чиқариш ва сотиш орқали жамғармаларни бирлаштириш йўли билан ташкил этиладиган корхона шаклидир. Акционер жамият аъзолари (акционерлар) улушлари доирасида масъулиятга эгадирлар.
Акционер жамиятга хос хусусиятлар:
юридик шахс мақоми;
мажбуриятлар бўйича барча мулк билан жавобгарлик;
акционер жамият мулкининг алоҳида акционерлар мулкидан алоҳидалашуви;
муайян акциялар сонига бўлинган устав капиталининг мавжудлиги.

Слайд 16

Акционер жамиятни бошқариш икки ва уч босқичли таркибга эга.
Икки босқичли таркиб акционерларнинг

умумий йиғилиши ва бошқарувдан (ижроия дирекцияси) иборат.
Уч босқичли таркибда унга яна кузатиш кенгаши ҳам қўшилади.

Слайд 17

Акционер жамиятнинг устав капитали икки йўл билан шакллантирилади: акцияларни очиқ сотиш ва акцияларни

таъсисчилар ўртасида тақсимлаш.
Биринчи ҳолатда очиқ турдаги акционер жамиятлар, иккинчи ҳолатда эса ёпиқ турдаги акционер жамиятлар юзага келади.
Акция – бу акционер жамиятда қатнашишни таъминловчи ва унинг фойдасидан улуш олиш имконини берувчи қимматбаҳо қоғоздир. Акциядан келадиган даромад дивиденд деб аталади.

Слайд 18

Акциялар сотиладиган ва сотиб олинадиган нарх акция курси деб юритилади.
Акция курси билан

акционер жамиятнинг таъсисчилари оладиган таъсис фойдаси ҳам ўзаро боғлиқ. Таъсис фойдаси акциянинг курс қиймати билан акционер корхонага ҳақиқатда сарфланган капитал ҳажми ўртасидаги фарққа тенг.

Слайд 19

Акцияларнинг турлари кўп. Улардан энг асосийлари эгалик ва тақдим этувчига, оддий ва имтиёзли.
Эгалик

(именная) акция акционер жамият китобига ёзиб қўйиш орқали муайян шахсга бириктириб қўйилади. Одатда эгалик акциялар корхона ишчилари учун чиқарилади.
Тақдим этувчига акцияси унинг ҳақиқий эгасига тегишли бўлади ва аниқ бирон шахсга бириктириб қўйилмайди. Акцияларнинг бошқа шахсга берилиши автоматик тарзда эгасининг ўзгаришини билдиради. Унга мазкур корхонада ишламаётган шахс ҳам эгалик қилиши мумкин.

Слайд 20

Дивидендлар ҳажмини аниқлаш ва тўлаш тартиби бўйича оддий ва имтиёзли акциялар фарқланади.
Оддий акциялар

ўз эгаларига акциоенр жамият фаолиятининг натижаларига боғлиқ ҳолда дивиденд олиш ва акционерларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини беради.
Имтиёзли акцияларда дивиденд олдиндан белгилаб қўйилган тартиб бўйича берилади. Уларнинг имтиёзли деб аталишга сабаб акционер жамият бекор қилинган ҳолларда муайян сумма биринчи навбатда мазкур акциялар бўйича бўлинади. Аммо имтиёзли акция эгалари акционерларнинг умумий йиғилишида овога эга эмаслар.

Слайд 21

Акционер жамиятни бошқариш имконини берувчи акциялар сони акцияларнинг назорат пакети деб аталади.
Назарий

жиҳатдан назорат пакети чиқарилган акцияларнинг 50 фоизи ва плюс битта акцияга тенг. Амалиётда эса 5-10 фоиз (баъзан ундан кам) акцияларга эгалик қилиш акционер жамият ишларини бошқариш учун етарли ҳисобланади.

Слайд 22

Акциялар тўлиқ тўланган ҳолларда акционерга унга тегишли барча акциялар учун сертификат берилади.
Акциялар

сертификати унда кўрсатилган шахсга жамиятнинг муайян акциялари тегишли эканлигини билдирувчи қимматбаҳо қоғоздир.
Облигация – эгасига қайд этилган фоизни (бунда улар имтиёзли акцияларга ўхшаш бўлади) олиш ҳуқуқини берувчи қимматбаҳо қоғоздир.
Охирги вақтларда жаҳон амалиётида конвертациялашадиган облигациялар, яъни акцияларга алмаштирилиши мумкин бўлган облигациялар кенг тарқалди.

Слайд 25

3. Тадбиркорлик ва хусусий мулк.

Мулк – у ёки бу буюмнинг кимга тегишлилигини белгиловчи

кишилар ўртасидаги муносабатлардир.
Тадбиркорлик фаолияти учун ишлаб чиқариш воситаларига (ерга, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи биноаларга, иншоатларга, асбоб-ускуналарга) нисбатан бўлган мулкчилик муносабатлари муҳим аҳамият касб этади. Бу муносабатлар жуда муракаб ва кўп қирралидир, аммо уларда учта ўзаро боғлиқлик қирраларини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Слайд 27

Мулк турларини икки хил кўрсаткич бўйича таснифлаш мумкин: а) субъекти бўйича (ким эгалик

қилади) ва б) объектига кўра (нимага эгалик қилади). Иқтисодиёт учун биринчи турдаги таснифланиш муҳим. Бу кўрсаткич бўйича иқтисодиётда хилма-хил мулк турларини учратиш мумкин. Аммо уларнинг ҳаммаси мулкнинг асосий икки туридан келиб чиққан: хусусий ва жамоат мулки.
Хусусий мулк асосан икки шаклга эга: фуқаролар мулки ва фуқаролар томонидан ташкил этилган юридик шахслар (корхона, фирма) мулки. Жамоа мулкининг икки асосий тури бор. Мисол учун Россияда уни (1) давлат мулки ва (2) маҳаллий мулк - шаҳар ва қишлоқ ўз-ўзини бошқариш жамоаси мулки.

Слайд 29

Жаҳонда мукаммал мулк шакли йўқ. Тарихан тадбиркорликда ҳам ҳаётда ҳам хусусий мулк ўзининг

афзаллик жиҳатлари билан ажралиб туради.
Биринчидан, у аниқ эгасига эга бўлиб одамларни мехнат қилишга рағбатлантиради. Иккинчидан, у ҳар бир инсон ҳаётининг асосини ва моддий бойлигини ташкил қилади.

Слайд 31

Мулк объекти бўйича моддий, интеллектуал ва бошқариладиган мулк турларига бўлинади.
Моддий мулк –

бу нисбатан анъанавий ва таниш бўлган моддий объектларга (ер, корхона, асбоб-ускуна, пул ресурслари, уйлар ва х.к.ларга) эгаликдир. Мулкдорлар ер, фабрика эгалари, савдогарлар ва бошқа тадбиркорлар кўринишида бўлади.

Слайд 32

4. Мулкнинг шакллари ва улар ўртасидаги нисбат.

Слайд 33

Корхоналарнинг асосий турлари ва уларни қисқача таърифи

Слайд 34

Хўжалик юритиш шаклини танлашнинг асосий мезони трансакцион харажатлар ҳажми ҳисобланади.
Трансакцион харажатлар –

бу бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар бўлиб улар сотиш ва ҳарид қилиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ бўлади.

Слайд 38

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг мулкий таркиби, 2006 й. (% ҳисобида)

Слайд 39

Рўйхатга олинган хўжалик субъектларини
мулк шакллари бўйича тақсимланиши,
2007 йил 1 июль, %

ҳисобида

Слайд 40

Давлат ва нодавлат секторларининг улуши
январь - июнь 2007 й., % ҳисобида

Манба: ЎзР Давлат

статистика қўмитаси

Жадвал

Слайд 41

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича маҳсулот (иш, хизматлар) ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши январь – июнь 2007

йил, % ҳисобида
Имя файла: Tadbirkorlik-faoliyati,-uning-rivojlanish-shart-sharoitlari.pptx
Количество просмотров: 132
Количество скачиваний: 5